Жорий ўқув йилида ушбу илм даргоҳининг бакалавриат таълим йўналишини 1402, магистратура мутахассисликларини эса 201 нафар талаба тамомлади. Эътиборлиси, улар томонидан тайёрланган битирув-малакавий ишлар ва магистрлик диссертацияларининг 110 га яқини долзарб илмий аҳамияти билан мутахассислар эътиборига тушди. Хусусан, улар орасида фермер хўжаликлари учун тавсия этилаётган тежамкор технологиялар, ўсимликларни касалликлардан ҳимоя қилиш ва термитларга қарши курашишда ишлатиладиган воситалар, узум ва меваларни қуритишга мўлжалланган қурилмалар, интенсив кўчат етиштиришга оид тадқиқотлар ўзининг бир қатор афзалликлари билан ажралиб туради.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.