Бунга қадар корхона фақат полимер қумли томёпқичлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганди. Қўшимча технологик ускуналар ўрнатилгач, қурилишда талаб юқори бўлган йирик ҳажмли бетон ғиштлар тайёрлана бошланди. Янги маҳсулот, асосан, қишлоқлардаги намунавий лойиҳа асосидаги тураржойлар қурилишига йўналтирилмоқда.
— Куни кеча йўлак плиталари тайёрлашга ҳам киришдик, — дейди корхона раҳбари Анваржон Усмонов. — Мақсадимиз — талабдан келиб чиқиб, маҳсулот тури ва сифатини оширишдан иборат.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.