Яъни уруғидан олинадиган ёғ дори-дармон ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Шунингдек, поясидан тўқимачилик саноатида фойдаланиш мумкин. Яна бир жиҳати, вегетация даврида кам сув талаб қилганлиги боис уни лалми ерларга ҳам экса бўлади. Ҳозир жамият аъзолари томонидан 40 гектар майдонда шу ўсимлик парвариш қилинмоқда.
— Кузда рапс экишни мўлжаллаяпмиз, — дейди мазкур жамият раҳбари Комилжон Боймуродов. — Бу ўсимлик ҳам лён каби фойдали. Унинг ёғи фармацевтика саноатида вазелин, косметика соҳасида крем, машинасозликда эса транспортлар учун мой тайёрлашда ишлатилади. Яна келгуси йили бу ўсимликлар қаторига уруғидан шифобахш ёғ олинадиган ошқовоқ ҳам қўшилади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.