Бу ерда 12 турдаги қурилишбоп мих ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу маҳсулотлар нафақат вилоят, балки қўшни ҳудудларга ҳам етказиб берилаяпти. Бундан уч йил олдин 20 турдаги картон яшик ва рубероид ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Ҳазорасп техноинженеринг синдикат” МЧЖга асос солинди. Яқиндан бошлаб эса тадбиркорлар оиласи ташаббуси билан чорвачилик мажмуаси ҳам ишга туширилди.
— Тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлар ўғилларимни янги муваффақиятларга ундаяпти, — дейди Сотимбой ота. —Ҳозиргача улар қишлоғимиздаги 40 нафардан ортиқ кишини иш билан таъминлади. Келгусида яна янги корхоналарни ташкил этиш ниятимиз бор.
Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.