Танловга “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ижодий асарлар қабул қилинади.
“Энг улуғ, энг азиз” танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
— ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
— босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
— телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
— тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
— кино санъати асарлари.
Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
— муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
— муаллифнинг паспорти нусхаси;
— иш жойидан тавсиянома;
— муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Танловга 2013 йилнинг 1 августидан 2014 йилнинг 1 августигача бўлган даврда чоп этилган бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ва кино санъати асарлари жорий йил 5 августгача қабул қилинади.
Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Ижодий ишлар “Энг улуғ, энг азиз” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси,
Ўзбекистон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси.
Телефонлар: 244-12-61; 244-64-61; 244-27-79.