Ўтган йиллар корхонанинг барқарор ривожланиш даври бўлди. Айни пайтда 60 кишилик бу жамоа томонидан асакалик автомобилсозлар учун бампер ва бошқа зарур эҳтиёт қисмлар етказиб берилмоқда. Яқинда бу ерда бўёқлаш цехи ҳам ишга туширилди. Пировардида меҳнат унумдорлиги ортиб, ишлаб чиқариш ҳажми ойига 50 минг донага етказилди.
Шуни ҳам эътироф этиш керакки, “Аnd-SanoatPlast” халқаро сифат сертификатига эга. Бу эса мазкур жамиятда жаҳон андозаларига мос маҳсулот тайёрланаётганидан дарак беради.
Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.