Бу билан мазкур корхонада тайёрланаётган инъекцион, инфузион ва капсулали дори-дармонлар тури ўттиздан ошди.
Айни пайтда 800 киши меҳнат қилаётган корхона цехлари Маҳаллийлаштириш дастури асосида илғор технология билан тўлиқ таъминланмоқда. Шу орқали истиқболда импорт ўрнини босувчи яна 20 га яқин янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоизки, корхонада сифат назорати тизими бўйича “ISО 9001” ва GMP — “Намунавий ишлаб чиқариш амалиёти” халқаро стандартлари жорий этилган. Бу эса маҳсулотларнинг нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам ўз ўрнини топишида муҳим омил бўлмоқда. Улар ўнга яқин давлатларга экспорт қилинаётгани ҳам ана шундан далолат беради.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.