Халқаро стандартларга мос
  • 24 Июнь 2014

Халқаро стандартларга мос

“Қамаши ХБК” корхонасида кунига 50 минг километрга тенг калава ип ишлаб чиқарилмоқда. Сифати халқаро талабга тўла жавоб беради.
Бунга яқинда бу ерда амалга оширилган модернизациялаш тадбирлари орқали эришилди.

Айтиш керакки, ҳар куни 24 соат узлуксиз ишлаб турадиган янги ускуналарда пахта толаси 6 босқичда қайта ишланади. Хусусан, дастлаб тола тараш машинасида текисланади. Шундан сўнг ўрилиб, пилик ҳолатига келтирилади ва йигирув цехига юборилади.
Корхонада кунига 1,5 тоннадан ортиқ маҳсулот тайёрланиб, шартнома асосида буюртмачиларга етказиб берилмоқда. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn