Қоғоз конусларини тайёрлаш йўлга қўйилди
  • 24 Июнь 2014

Қоғоз конусларини тайёрлаш йўлга қўйилди

Боғот туманида қоғоз конуслар ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Bogot paper” МЧЖ иш бошлагач, ушбу ҳудудда жойлашган “Kobotex” МЧЖ йилига ўртача 50-60 миллион сўмлик транспорт харажатларини тежайдиган бўлди.

Гап шундаки, олдинлари бу корхонага ип ўраш учун зарур бўлган конуслар пойтахтдан  келтириларди. Эндиликда бунга зарурат қолмади.
Тадбиркор М. Отажоновнинг саъй-ҳаракати билан Хитойдан 115 минг АҚШ долларилик замонавий технологик ускуналар келтирилди ва 32 нафар ёш ишга қабул қилинди. Натижада бу ерда йилига 5 миллион дона қоғоз конус ишлаб чиқариш имкони яратилди.
Ани чоғда корхона жамоаси ҳудуддаги 4 та енгил саноат корхонасини ўз маҳсулоти билан таъминлаяпти. Жумладан, уларга ойига ўртача 400 минг донадан ортиқ қоғоз конуслари етказиб берилаётир. Хом ашё эса қўшни тумандаги қоғоз чиқиндиларини тўплайдиган корхонадан келтирилмоқда.

Ойбек РАҲИМОВ,
«ХАЛҚ СЎЗИ» МУХБИРИ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn