Бу ерда диетологлар тавсияси билан қора нон ҳам тайёрланмоқда. Маҳсулот таркиби буғдой ва соя уни билан бирга, Е витамини, антиоксидант, калций, крахмал каби мине-раллар билан бойитилмоқда.
Чехия давлатидан қарийб 78 минг евро эвазига келтирилган замонавий ускуналарда бир суткада уч тоннагача ун қайта ишланиб, 25 турдаги нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
— Хориж технологияси тўлиқ электр энергияси билан ишлайди, — дейди корхона раҳбари А. Рўзиев. — У амалдаги технологиядан фарқли равишда энергияни уч-тўрт баробаргача тежайди.
Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.