Сув таъминоти яхшиланди
  • 13 Июнь 2014

Сув таъминоти яхшиланди

Хоразм вилоятидаги 85 та қишлоқда ичимлик суви тармоқларини янгилаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Бу хайрли юмушга “Урганч Дилшоҳбек инвест” хусусий корхонаси жамоаси ҳам муносиб ҳисса қўшаяпти. Гап шундаки, янги сув тармоқларини ўрнатишда корхонада тайёрланаётган турли ҳажмдаги қувурлардан кенг фойдаланилаётир. 

Яна бир муҳим жиҳати шуки, бу ерда ишлаб чиқарилаётган 7 турдаги полиэтилен қувурлар камида 50 йилга кафолатланган.

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn