“Ўзгидромет” маркази хабарига кўра, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида об-ҳаво ўзгариб туради, 13 март куни ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, айрим жойларда 1...-3, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат 14-16 март кунлари кечаси 2...-7 даража бўлса, кундузи эса 10 даражагача илийди.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 0... +5, айрим жойларда 1...-3 даража бўлади. 14-15 март кунлари кундузи 5-10 даража, 16-17 март кунлари 12-17 даражагача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси 5-10 даража илиқ бўлса, айрим жойларда 1...-3 совуқ ҳарорат кузатилади. 14 март куни кундузи 7-12, 15-17 март кунлари 15-20 даражагача исийди.