Генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги делегация Қуролли Кучлари академияси фаолияти билан танишди
Генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги делегация Қуролли Кучлари академияси фаолияти билан танишди Фото: Мудофаа вазирлиги
  • 21 Февраль 2018

Генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги делегация Қуролли Кучлари академияси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги Марказий қўмондонлиги қўшинлари қўмондони генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди. 

Ташриф доирасида АҚШ ҳарбий мутахассислари иштирокида “Профилактик тиббиёт бўйича ахборот алмашинуви” мавзусида семинар ташкил қилинди. Унда ҳарбий-тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган курсантлар, ҳарбий шифокорлар иштирок этди.

— Бу тадбирни ҳарбий-тиббий таълим соҳасидаги ахборот алмашинуви, десак тўғрироқ бўлади, — дейди Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Жаҳонгир Собиров. — Албатта, мазкур семинар машғулотларида янгиликлар ҳам кўп бўлди. Айниқса, инновацион технологиялар соҳасида. Келажакда бундай тадбирларга кўпроқ хорижий экспертлар жалб қилинса, машғулотлар самарадорлиги янада ошишига хизмат қилади.

АҚШ ҳарбий мутахассислари бу борада инновацион технологиялардан фойдаланиб, тезкор ва самарали натижалар қўлга киритиш мумкинлигини намойиш қилдилар.

Шунингдек, делегация аъзолари академия тарихи музейида бўлди. Ўқув хоналарини кўздан кечирди, ахборот-ресурс маркази, курсантларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

Генерал Харриган бундан кейин ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожига умид қилишини таъкидлаб, юртимизга ташрифидан мамнунлигини билдирди, деб ёзади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn