Фахрий ижодкорлар қўллаб-қувватланмоқда
  • 21 Февраль 2018

Фахрий ижодкорлар қўллаб-қувватланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш кўзда тутилган.

“Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви ҳузурида “Фаол фахрий ижодкорлар” жамоатчилик кенгаши ташкил этилгани ана шу йўлдаги эзгу мақсадлардан биридир. Кенгаш фаолиятида кекса ижодкорларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш билан биргаликда уларнинг юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини таъминлаш, жамиятни янгилаш ва ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини мустаҳкамлашда иштирок этиш, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол фахрий ижодкорлар тажрибасидан кенг фойдаланиш кабилар муҳим ўрин тутади.

Жамоатчилик кенгаши ташкил этилгани муносабати билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, уларнинг мазмунли ҳаёт кечириши, ҳордиқ чиқариши ҳамда жамиятда фаол бўлишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўлқинланиб гапиришди. 

Анжуман сўнгида улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги, буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигига бағишлаб ижодкорлар ва журналистлар ўртасида шахмат бўйича мусобақа ўтказилди. Унинг ғолиб ҳамда совриндорлари “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви таъсис этган диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шойим БЎТАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn