Шу боис 25 февралдан “Ўзбекнефтегаз” АЖ раисининг виртуал қабулхонаси ўз фаолиятини тўхтатади. Давлат божхона қўмитаси раиси виртуал қабулхонаси эса 24 февралдан бошлаб ишламайди.
Хабарингиз бор, 15 февралдан “pm.gov.uz” порталида синов тариқасида “Онлайн-консультант” модули ишга туширилган эди. У ўзида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 95 та ташкилот ҳамда идорасидан юқори малакали ва профессионал консультантларни бирлаштирган.