— Ўзбекистон бўйлаб сафарим менга замонавий ўзбек жамиятидаги маҳалла институтининг фаолияти билан яқиндан танишиш имконини берди, — деди у. — Хоразмдаги маҳаллалардан бирига борганимиз биз учун жуда қизиқарли ва эсда қоларли бўлди. Мазкур маҳалла ишлари билан танишар эканман, ушбу институт жамиятингизнинг ноёб ва мустаҳкам асоси эканлигига яна бир карра амин бўлдим. Шуниси жуда муҳимки, маҳалла ўзини ўзи бошқариш масалалари баробарида, ёшларнинг таълим олишига кўмаклашиш билан ҳам шуғулланади. Бу Ўзбекистоннинг яхши тажрибаси ҳисобланади ва у Германия учун қизиқарлидир.
Юртингизга сафарим чоғида мамлакатингиз мустақиллик йилларида барча соҳаларда диққатга сазовор муваффақиятларни қўлга киритганига гувоҳ бўлдим. Президент Ислом Каримов раҳнамолигида олиб борилаётган оқилона ва узоқни мўлжаллаган сиёсат туфайли халқ ҳам, давлат ҳам тараққиёт йўлидан одимламоқда. Маҳалла институти эса Ўзбекистон тараққиётига муҳим ҳисса қўшмоқда.
Урганчда бўлиб ўтган халқаро давра суҳбати менга Бонн шаҳридаги Германия — Ўзбекистон дўстлик жамиятидаги ишларимни янада фаоллаштириш учун қўшимча рағбат бахш этди. Яқин вақт ичида Германияда ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиши мавзуига бағишланган бир неча тадбирлар ўтказишни режалаштирганмиз. Бундан кўзланган мақсад республикангизнинг замонавий тараққиётида, шу жумладан, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликнинг таъминланишида ҳамда миллатлараро ва динлараро бир-бирини тўғри тушунишнинг мустаҳкамланишида маҳалла институтининг ўрнини ёритиш билан изоҳланади.
«Жаҳон» АА.
Берлин