Мазкур жараён компьютерлар хотирасига киритилган махсус дастур орқали амалга оширилади. Яъни маҳсулот сифат кўрсаткичлари белгиланган меъёрларга мос келмаса, қурилмалар овозли ҳамда чироқли сигналлар орқали операторларни огоҳлантиради.
— Ҳозир замонавий технологияларимиз ёрдамида пахта толасидан пневмокардли тўқув калава иплари тайёрлаяпмиз, — дейди муҳандис Учқун Ҳамраев. — Жорий йилнинг дастлабки чорагида 330 тонна маҳсулотни буюртмачиларга етказиб бердик. Келгусида ишлаб чиқариш кўламини янада кенгайтиришни режалаштирганмиз.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.