— Ҳозир хом ашё тўлиқ ўзимиздан чиқаяпти, — дейди корхона раҳбари Эгамберди Собиров. — Газламаларнинг эҳтиёждан ортган қисми эса бошқа турдош корхоналарга етказиб берилмоқда. Эътиборлиси, янги лойиҳа шарофати билан мавжуд иш ўринларимиз сони уч баробар ортди. Яъни жамоамиз сафига касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 18 нафар ёш келиб қўшилди.
Айни пайтда тадбиркор ташқи бозорга чиқиш мақсадида изланишлар олиб бормоқда.
Саидаҳмад ШУКУРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.