Чунончи, яқинда Амударё туманидаги “Махсуд ўғли Раҳматжон” масъулияти чекланган жамияти жамоаси томонидан замонавий профнастиль-томёпқичлар тайёрлаш ўзлаштирилди.
— Маҳсулотимиз енгил, ҳар қандай иқлим шароитига чидамли ҳамда ёрқин рангларда бўлгани сабабли биноларга ўзига хос жозиба бағишлайди, — дейди тадбиркор Махсуд Абдуллаев. — Уни ишлаб чиқаришда банк томонидан ажратилган 60 миллион сўмлик кредит асқатди. Ҳозир томёпқичларни буюртмачи истагига кўра турли ўлчамларда ишлаб чиқараяпмиз. Хусусан, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган уй-жойлар учун 200 миллион сўмлик дастлабки маҳсулотимизни етказиб бердик.
Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.