“Эсингизда бор, олдинги сафар Гиннес рекордлар китобига кириш учун ош дамланди. Мана яқинда Деновда ҳам шундай тадбир бўлди. Лекин ким билди? Икки-уч кун олдин маълум бўлди, холос. Бундай тадбирларни олдиндан режалаштиришимиз керак. Чунки Ўзбекистонда туман даражасида, вилоят даражасида ўтказиладиган тадбирлар жуда ҳам кўп. Масалан, Бухородаги “Ипак ва зираворлар”, Хивадаги “Рақс сеҳри”, Бойсундаги “Бойсун баҳори” фестиваллари ва ҳоказолар”, — деди қўмита раиси. — ... Ягона календарга тушсак, йилнинг бошидан оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам, аҳолимиз ҳам, чет эллик меҳмонларимиз ҳам Ўзбекистонда ўтказиладиган ранг-баранг тадбирлар ҳақида олдиндан биладилар ва иштирокчисига айлана оладилар”.