Ўзбекистон ва Қозоғистондаги масжидларда Актюбинск вилоятидаги фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақига дуолар ўқилди
  • 19 Январь 2018

Ўзбекистон ва Қозоғистондаги масжидларда Актюбинск вилоятидаги фожиа оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақига дуолар ўқилди

Ўзбекистон ва Қозоғистондаги масжидларда бугунги Жума намозида Актюбинск вилоятида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида қурбон бўлганларнинг ҳақига дуо қилинди.

Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Қозоғистон бош муфтийси Серикбай Ҳожи Ўраз томонидан Актюбинск вилоятида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлиши муносабати билан ҳамдардлик билдирган. Шунингдек, хабарда Қозоғистоннинг барча имомларига Жума намози пайтида фожиали тарзда ҳаётдан кўз юмганларнинг ҳақига дуо қилиниши ҳақида телеграмма юборилганлиги айтиб ўтилган.

 

Шу муносабат билан бугун қўшни давлатнинг барча масжидларида ҳам Жума намозида ушбу марҳумлар ёдга олиниб, Қуръон тиловат қилинди ҳамда дуолар ўқилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn