Ҳалок бўлганларнинг бирламчи рўйхати эълон қилинди
  • 19 Январь 2018

Ҳалок бўлганларнинг бирламчи рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-сайтида 2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Актюбинск вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг бирламчи рўйхати эълон қилинди.

Ундан 29 кишининг исми-шарифи, туғилган жойи ва паспорт маълумотлари жой олган. Қурбон бўлганларнинг барчаси Наманган вилоятидан. Улар Тўрақўрғон ва Косонсой туманида, бир нафари Наманган шаҳридан бўлган. Вафот этганларнинг энг каттаси 42 ёшда, уч нафар бола эса ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn