Бир туманда 300 та янги уй-жой
  • 19 Январь 2018

Бир туманда 300 та янги уй-жой

Когон туманидаги Беклар, Шўробод аҳоли пунктлари чинакам шаҳарча қиёфасини олди. 

Ҳудудда бир йил ичида барпо этилган 300 та замонавий уй-жой фойдаланишга топширилди.

— Тўрт сотихли тураржойга эга бўлдик,— дейди шу ерлик фуқаро Мавлуда Саидова. — Болаларим яйраб қолишди.

Ҳаётдан рози бўлиб яшаётган юртдошлармиз бундай қулайликларни яратиб берганларга миннатдорлик билдиришмоқда.

201 нафар фуқаро ишга йўлланма олди

Олот туманида яшовчи Дилрабо Чўлиева вилоятда ўтказилган меҳнат ярмаркасида ўзига мос иш топди. 

Унга тумандаги 26-умумтаълим мактабида меҳнат қилиш учун йўлланма берилди.

— Вилоят ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда 304 та корхона ҳамда муассаса уч мингдан зиёд бўш иш ўринлари билан қатнашди, — дейди вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов.— Якунда 201 нафар фуқарога ишга йўлланмалар берилди.

Ярмарка иштирокчилари меҳнат қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам олишди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn