Устюртдан Сергелигача
  • 17 Январь 2018

Устюртдан Сергелигача

Устюрт кенгликларида жойлашган “Қорақалпоғистон” ва “Даут-ота” божхона постлари яқинида замонавий хизмат уйлари мажмуаси фойдаланишга топширилиши ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган соҳа ходимларини жуда қувонтирган эди.

Кейинроқ эса Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ҳам худди шундай қулайликлар яратилди.

Албатта, божхона нозирларининг ишлаш ва яшаш манзиллари ўзаро яқин бўлиши фаолият самарадорлигини оширади. Қолаверса, бу тизим вакилларининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган юксак ғамхўрлик ифодаси ҳамдир.

Пойтахтимизнинг Сергели туманида қуриб битказилган 40 хонадондан иборат хизмат уйларида ҳам барча қулайлик муҳайё этилган. Республикамизда ишлаб чиқарилган мебель ва маиший техника буюмлари билан жиҳозланган. Атрофи ободонлаштирилиб, сўлим гўшага айлантирилган.

Янги тураржойлар калитларини тантанали равишда қабул қилиб олган божхоначилар бундай эътибор учун давлатимизга миннатдорлик билдирди.

 

Шойим БЎТАЕВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn