— Қизим Сурайё — иккинчи гуруҳ ногирони, — дейди у. — Икки фарзанди бор. Шу пайтгача ижарада турардик. Вилоят Халқ қабулхонаси ҳамда туман ҳокимлиги мурожаатимизни ўрганиб чиқиб, энг катта ташвишимизни аритди. Яқинда янги уйли бўлдик. Жудаям хурсандмиз.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоят ҳамда шаҳар, туман Халқ қабулхоналарига 2017 йил давомида 25600 дан зиёд ариза, шикоят ҳамда таклифлар келиб тушган. Уларнинг 16 мингдан ортиғи қаноатлантирилган. Қолган мурожаатлар эса кўриб чиқилмоқда.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.