Овуллар аҳолиси кутган кун
  • 17 Январь 2018

Овуллар аҳолиси кутган кун

Шуманай туманидаги “Бирлешик”, “Бегжап” ва “Ақ жап” овул фуқаролар йиғинлари аҳолисининг азалий орзуси рўёбга чиқди. Мазкур манзилларга илк бор ичимлик суви тармоқлари тортилди.

Бунинг учун 502 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланди. Натижада 2500 дан зиёд хонадонларга зилол сув кириб борди.

— Президентимизнинг минтақамизга ташрифидан сўнг Оролбўйида катта ўзгаришлар бўлаяпти, — дейди “Бирлешик” овул фуқаролар йиғини раиси Жахсилиқ Ешмуратов. — Жумладан, ичимлик суви таъминоти одамларимизнинг энг катта муаммоси эди. Мана, энди шундай бебаҳо неъмат манбаи — уйимизда!

Қувонарли жиҳати, 2017 йилда Оролбўйи минтақасида 910 мингга яқин аҳоли ана шундай қулайликдан баҳраманд бўлди. 18,7 миллиард сўм маблағ эвазига 271,7 километр масофага сув қувурлари ётқизилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

 

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn