Ватан ичра сайр
  • 08 Декабрь 2017

Ватан ичра сайр

“Бухоро бўйлаб саёҳат қил” дастурининг илк иштирокчиларидан бири — Бухоро туманида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Раззоқ Рўзиев икки кун орасида катта таассуротга эга бўлди.

— Э, офарин! — дейди у ҳаяжонланиб. — Етти пир қадамжолари, музейлар, қадимий кўчалару обидалар ҳақида эшитиб юрардик, мана, энди ўзимиз гувоҳига айландик.

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур дастурга мувофиқ, ҳафтанинг маълум бир кунларида маҳаллалар аҳолиси, меҳнат жамоалари вакиллари ҳамда талаба-ўқувчилар махсус автобусларда Бухоро бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Бу ташаббуснинг иккинчи босқичида мамлакатимизнинг бошқа вилоятларига ҳам саёҳат ташкил этиш кўзда тутилган.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn