1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғафуров “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририятида меҳмон бўлиб, газета ижодий ходимлари, бу ерда амалиёт ўтаётган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ҳамда Ўзбекистон Миллий университетларининг журналистика факультетлари талабаларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Нашриётларда, газета ва журналлар таҳририятларида ишлаган йилларини эслаб, журналист, умуман, ижодкорнинг ижтимоий вазифаси ниҳоятда масъулиятли эканлигини жонли мисоллар, ҳаётий воқеалар асосида гапириб берди.
Учрашувда шунингдек, таржима санъати ҳақида ҳам мулоҳазалар билдирилиб, устоз ўзининг бу борадаги тажрибалари билан ўртоқлашди.