Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради
  • 01 Ноябрь 2017

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиради

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида шамол эсиши сониясига 22 метр тезликкача (80 км/соат) кучайиши мукмкин.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирмоқда.

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудида, 3 ноябрь куни эса Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида эса шамолнинг эсиши сониясига 17-22 метр тезликгача (60-80 км/соат) кучайиши кутилаяпти.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларини кучли шамол вақтида эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn