Бу ҳақда ЕХҲТ матбуот хизмати хабар тарқатган.
Дезир Тошкентга сафари чоғида юқори даражали ҳукумат раҳбарлари, фуқаролик жамиятлари институтлари ва журналистлар билан учрашади ҳамда Ўзбекистонда матбуот эркинлиги масалаларини муҳокама қилади.
Икки кун давом этадиган конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон, шунингдек, Мўғулистон давлатидан 100 дан ортиқ халқаро экспертлар Марказий Осиёдаги ҳозирги медиа-тенденцияларни муҳокама қилади.