Айни чоғда бундай нохуш ҳолатларнинг аксарияти фуқароларнинг олов билан эҳтиётсиз муносабатда бўлиши оқибатида юзага келганлиги таъкидланиб, уларнинг олдини олиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
— Шу асосда вилоятдаги 28 та корхона ҳамда 3847 та аҳоли хонадонида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ўрганилди, — дейди вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи ўринбосари Фарҳод Пўлатов. — Таҳлиллар натижалари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона ва ташкилотлар ҳамда таълим муассасаларида муҳокама қилиниб, эҳтиётсизлик туфайли келиб чиққан ёнғин оқибатлари кўрсатилган видеороликлар намойиш этилди.
Таъкидлаш жоизки, айни кунларда аҳоли томонидан чорва қишлови учун сомон ғамланиб, аксарият ҳолларда, -хавфсизлик чораларига риоя қилинмаяпти. Бундай эътиборсизлик хунук ҳолатларга олиб келиши мулоқотларда алоҳида қайд этилаётир. Хусусан, Қизилтепа туманининг Фурқат номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида шу тахлит содир бўлган ёнғин ва унинг оқибати кенг муҳокама қилинди.
“Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбирлари вилоятнинг барча ҳудудида бўлиб ўтди.
Темур ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.