Қуёш қуввати ёрдамида суғорилади
  • 07 Июль 2017

Қуёш қуввати ёрдамида суғорилади

Шофиркон туманидаги “Озода Меҳринисо” фермер хўжалиги муқобил энергия асосида ишловчи сув насосига эга бўлди.

— Мазкур қурилма Глобал экологик жамғарманинг қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш ва иқлим ўзгаришларини юмшатиш лойиҳаси доирасида ажратилди, — дейди фермер Фирдавс Турсунов. — Ҳудудимиздаги экин майдонларини суғоришда электр энергияси ёрдамида ишловчи насослардан фойдаланиларди. Бу эса маҳсулот таннархининг қимматлашишига олиб келарди. Қуёш батареяларидан қувватланадиган янги ускуна шу жиҳатдан бизга қулайдир.

Соатига 10 куб метр сув чиқариш имконига эга мазкур насос ишга туширилгач, фермер салкам бир гектар ерда боғ барпо этди. Эндиликда у экинларни томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ҳаракатида.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn