Президентимиз ташаббуси билан ҳар пайшанба профилактика куни, деб эълон қилиниши бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширди. Бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда фуқаролар йиғинлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кучайтирилгани муҳим омил бўлаяпти. Пировардида эса аҳолининг кўплаб муаммолари жойларнинг ўзида ечимини топмоқда.
Дарҳақиқат, бугунги кунга келиб, ички ишлар органлари, хусусан, профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Эндиликда хонадонма-хонадон юриб, паспорт-виза қоидаларига риоя этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, узоқ муддат хорижга чиқиб кетган ва яшаш манзилларига қайтиб келган фуқаролар, уларнинг оила аъзолари билан тегишли тартибда профилактика ишлари олиб борилаяпти.
Жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик 15,7, ёшлар ўртасида 6,7, жумладан, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари ўртасида 19,1 фоиз, олий ўқув юртлари талабалари орасида эса 33,8 фоиз камайгани ана шу саъй-ҳаракатлар самарасидир.
Профилактика тадбирларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари очиб берилаётгани бу борада муҳим аҳамият касб этаётир.
Учқун ХУДОЁРОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси
муҳим топшириқлар бўйича инспектори, капитан.