Хусусан, Иштихонда маҳаллий ҳокимлик, туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 251 корхона ва ташкилот 397 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Тадбирда, биринчи навбатда, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Ярмарка якунида 231 нафар фуқаро бўлажак меҳнат жамоаларини танлади. Шунингдек, 78 нафар коллеж битирувчисига ишга жойлашишлари учун йўлланма берилган бўлса, 24 нафарига тўрт томонлама шартномаларни имзолашга кўмаклашилди. Тадбиркор бўлиш истагидаги 35 нафар йигит-қиз эса имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини -берувчи сертификатга эга бўлди.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.