Рисолада муаллиф Лазиз Раҳматов томонидан оналик ҳамда болаликка оид долзарб масалалар хорижнинг етакчи мамлакатлари мисолида аниқ далиллар асосида ёритилган бўлиб, Ўзбекистон тажрибаси билан қиёсий таҳлил қилинган.
Қўлланмада БМТнинг халқаро тинчликпарвар кучлари таркибида хотин-қизлар фаоллиги ортаётгани, болалар ишлари билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган тузилмалар фаолияти, гендер тенглиги бўйича халқаро ташаббускорлар, кампаниялар, тамойиллар ҳамда баъзи тушунчалар тўғрисида маълумот берилган. Шунингдек, ҳомиладорлик даврида бериладиган таътиллар, нафақа тўлови, оналарга яратилган имтиёзлар, эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатлари, никоҳсиз фарзандлар туғилиши ҳамда ажримлар хусусида батафсил сўз юритилган.
Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.