— Ҳозир кўз ўнгимизда бўлаётган ўзгаришларни кўриб, яшариб кетгандай ҳис қиламан ўзимни, — дейди Каримбой бобо. — Юртимизда ҳар бир ислоҳот — инсон учун! Президентимиз “Халқ бой бўлсин, юртдошларимиз янада фаровон турмуш кечирсин”, деб қайғураяптилар. Албатта, ана шундай янгиланишлардан биз, кекса авлод вакиллари ҳам четда турмаслигимиз керак. Чунки нуронийларнинг йўл-йўриқлари, маслаҳату ўгитлари ёш авлод учун чинакам ибрат мактабидир. Шундагина давлатимиз томонидан бизга кўрсатилаётган юксак ҳурмат-эҳтиромга, оз бўлса-да, амалий ишларимиз билан жавоб қайтарган бўламиз.
Пиру бадавлат отахон 11 нафар фарзандни камолга етказган. Бугун 60 нафар набираю чевараси атрофида парвона. Муҳими, Каримбой бобо ўтаётган ҳаётидан рози. Умрининг давомчилари келажагидан кўнгли тўқ. У буни чинакам бахтиёрлик сурури, деб билади.
Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Шомурот ШАРАПОВ олган сурат.