Жиззах вилоятида бир йил ичида “Тез тиббий ёрдам” шохобчалари сони 19 тадан 45 тага етказилди. Харид қилинган “Hyundai”, “NISSAN”, “Дамас-амбуланс” русумли 102 та янги автомашина ҳисобига чақирув манзилига кечикиб бориш ҳолатлари 65 фоиз камайиб, молиялаштириш 2, дори воситалари билан таъминлаш 3 баравар ошди.
Агар хавфли тўқимага иммунитетни кўтарувчи препаратдан оз миқдорда юборилса, саратон ўсмаларини бартараф этиш ва унинг тузатиб бўлмайдиган метастазига қарши курашиш мумкин экан.
Бухоро шаҳридаги Абдухолиқ ўиждувоний кўчасида истиқомат қилувчи Мадина ўафурованинг “Дадажон, мен ишга жойлашдим”, дейиши Шокир акани беҳад қувонтирди.
Инсон юраги перистальтик насос сингари ишлайди. Хўш, ана шу мураккаб жараённинг математик моделларини яратиш мумкинми?
Беморларга ташхис қўйиш жараёни янада тезлашадиган бўлди. Негаки, энди уларнинг касаллик тарихига оид маълумотлар компьютерларда жамланади. Яъни лаборатория таҳлиллари, аниқ ташхис, белгиланган даво муолажалари ҳақида билиш учун клавиатуранинг керакли тугмаси босилса, кифоя.
Ўзбекистонда Ягона тиббиёт ахборот маркази ва “Ақлли тиббиёт” тизими жорий этилмоқда. Ишга мамлакат дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчилари ва инновацион технологиялар мутахассислари жалб этилган.
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида барча саъй-ҳаракатлар замирида халқ манфаати, юртдошларимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби эзгу мақсадлар мужассамдир. Бинобарин, Президентимиз раҳнамолигида инсон саломатлигига эришишга қаратилган улуғвор ишларнинг кўлами ҳамда салмоғи тобора ортиб бораётир. Тиббиёт соҳасида кечаётган ислоҳотлар туфайли юзага келаётган ўзгаришлар натижаси ўлароқ, халқимиз соғлиғини ишончли ва кафолатли муҳофаза этиш самарадорлиги ошмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўз маърузасида огоҳлантиришича, дунёда, хоҳ у қашшоқ, хоҳ бой давлат бўлсин, бактерияларнинг антибиотикларга қарши тура олиш имконияти ошиб бораяпти.
Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳафтани ҳар жума кунини “Тиббиёт куни” сифатида белгилаш ҳақида топшириқ берган.
Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг жарроҳлик бўлими капитал реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Америкалик ва австралиялик олимлар томонидан саратон касалининг энг кўп тарқалган ўнта туридан саккизтасини энг эрта босқичда аниқлаб берадиган янги “CancerSEEK” ташхис тести ишлаб чиқилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018