“UzMedExpo — 2016” тўққизинчи халқаро ихтисослаштирилган тиббиёт кўргазмасида намойиш этилмоқда
Нуфузли “The Lancet” тиббиёт журнали томонидан табобат, ҳаёт ва саломатлик билан боғлиқ барқарор ривожланишнинг кўрсаткичлари бўйича дунё мамлакатлари рейтинги эълон қилинди. Унга биноан, жаҳондаги 188 давлат ўртасида Ўзбекистон 55-ўринни эгаллади.
Гулистон тумани марказий шифохонасининг даволаш мажмуаси реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Пировардида турли муолажалар ва жарроҳлик амалиётларини самарали ташкил этишга қулай шарт-шароит яратилди. Шунингдек, тиббиёт маскани учун алоҳида артезиан қудуқ қазилиб, ичимлик суви таъминоти яхшиланди.
Пойтахтимизда “Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш — жамият ривожланишининг муҳим асоси: Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Халқимизга хос болажонлик, аёлларни қадрлаш, оилани улуғлаш каби фазилатлар истиқлол йилларида давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги барчамизни ғурурлантиради. Негаки, бунинг замирида бебаҳо анъана ва қадриятларимизни аҳоли, айниқса, ёшлар қалбига сингдириш, уларни аждодларимиздан қолган удумларга ҳурмат ҳамда садоқат руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадлар мужассам. Шу маънода, 2016 йил мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб номлангани ҳамда бу борада Давлат дастури қабул қилингани мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди.
“Сирдарё дори-дармон” масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган корхона томонидан мамлакатимиз дорихоналарига наъматак, тоғрайҳон, тирноқгул каби 25 турдаги қайта ишланган ва қадоқланган шифобахш ўсимликлар етказиб берилмоқда.
Сурхон табиати ўз ажойиботлари билан кишини доимо ҳайратга солиб келади. Дейлик, Термизда ёз чилласида қум устида тухум пишса, Бойсун, Чўлбайир тоғларидаги булоқлардан ҳосил бўлган дарёлар сувига қўл солсангиз, музлатади. Тоғлар бағридан сизиб чиқаётган Омонхона, Хўжаипок чашмалари таърифини кўпчилик яхши билади.
Жомбой туманидаги “Галаосиёнон” масъулияти чекланган жамиятида боғдорчилик ва ғаллачилик маҳсулотлари ҳамда мевани қайта ишлаш тармоқлари фаолияти йўлга қўйилган.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига юксак эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда нафақат тиббиёт муассасаларини жаҳон талаблари даражасига келтириш, балки яна бир муҳим йўналиш — фармацевтика саноатини ривожлантириб, халқимизни сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлашга ҳам катта аҳамият берилаётир.
Вилоятнинг олис ҳудудларида жойлашган 6 та қишлоқ врачлик пункти қошида тез тиббий ёрдам гуруҳлари иш бошлади. Улар ихтиёрига махсус автомашиналар берилди.
— мамлакатни маҳаллий хом ашё асосида ишлаб чиқарилган дори воситалари билан таъминлаш сари йўл
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018