Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 05 Февраль 2018
2018 йилнинг 6-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлади.
Cаноатни ривожлантириш, замонавий ва юксак технологияли ишлаб чиқариш тармоқларини ўзлаштириш мақсадида ташкил этилган “Ангрен” эркин иқтисодий зонасида кўплаб инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 28 — 30 январь кунлари Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, воҳа аҳли билан самимий мулоқот қилди, жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қ а р о р и
Тайвань армиясига тегишли вертолёт Ланьюй оролидан Тайдун шаҳрига беморни олиб кетаётганда денгизга қулаб тушган.
2018 йилда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент Қарори қабул қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида БМТ Ёшлар форуми бўлиб ўтди. Унинг доирасида Ўзбекистоннинг ушбу глобал тизимдаги доимий ваколатхонаси томонидан республикамизда олиб борилаётган ёшлар сиёсати тақдим қилинди.
Аёл — жамиятнинг жон томири, хонадонларимиз файзу фариштаси, чароғбони. Унинг оилада ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини сақлашдаги, фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси беқиёс.
Мамлакатимизда демографик ўсиш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши сабаб кўмир ёқилғисига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. 2017 йилда республикада кўмир маҳсулотига бўлган талаб 4,8 млн. тоннани ташкил этган ва бу эҳтиёж тўлиқ қопланган.