Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 16 январь куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лицзени қабул қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини, шунингдек, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳаси аҳамиятини кенг хорижий жамоатчиликка етказишга бағишланган брифинг ўтказилди.
Президентимизнинг 2017 йил 29 сентябрдаги “Фискал хотирали назорат-касса машиналарини қўллаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида товарларни реализация қилиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар ҳажмини аниқлаш учун 2018 йилнинг 1 январидан 30 мартигача Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида 500 тадан 1000 тагача бўлган онлайн назорат-касса машиналарини тажриба-синов тариқасида амалиётга жорий этиш белгиланган эди.
“Давлат статистикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида ишончлилик, холислик, беғаразлик, долзарблик, қиёсийлик ва барқарорлик, қулайлик, очиқ-ойдинлик ва ошкоралик тамойиллари давлат статистикасининг бош мезони қилиб белгиланган. Бу иқтисодий ислоҳотларни тўлақонли таҳлил этиш, статистика ахборотининг ишончлилигини ошириш мақсадида статистика органларининг роли ҳамда масъулиятини кучайтириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлигини англатади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018