Ўтган ҳафтада мамлакатимизда энг улуғ, энг азиз айём — Мустақиллик куни “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида кенг нишонланди. Байрам шукуҳи давом этаётган шу кунларда юртдошларимиз қалбида шукроналик, кўтаринки кайфият ҳукм сурмоқда. Бўлаётган тадбирларда Истиқлол асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси ёд этилиб, халқимизнинг ўзига хос тараққиёт йўли айнан шу инсон билан боғлиқлиги ҳамда ушбу дориламон кунларга осонлик билан эришилмагани хусусида тўлқинланиб сўз юритилмоқда.
Тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини кафолатлаш, ушбу тизимда депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг изчил механизмларини жорий этиш бугунги кунда долзарб вазифалардан биридир.
Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада оширишга муносиб ҳисса қўшган спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида катта тантана билан кутиб олинди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018