Иқтисодиёт ривожи — бюджет барқарорлиги ва ижтимоий маъмурчилик гарови. Адолатли солиқ сиёсати юритилиши эса иқтисодиётнинг таянч устуни ҳисобланган тадбиркорлик равнақига кенг йўл очади. Мамлакатимизда солиқ юки босқичма-босқич енгиллаштирилиб, солиқ маъмуриятчилигини тубдан соддалаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганининг боиси ҳам шунда.
Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масаласига етарлича масъулият билан ёндашилмаса, ариза ва шикоятлар ўрганиш учун энг қуйи бўғинга жўнатилаверса, қуйи бўғиннинг ноаниқ жавоб хатидан кўнгли тўлмаган мурожаат эгалари ойлаб, баъзан йиллаб эшикма-эшик сарсон юради. Бу эса, табиийки, орамиздаги одамларда давлат ва жамиятга нисбатан ишончсиз кайфиятни пайдо қилади, жойларда эса ечимини кутаётган қатор ижтимоий муаммолар тўпланиб қолишига сабаб бўлади.
Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятида бўлганида, ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишиш асносида “Амударё” спорт-соғломлаштириш маркази, бу ерда ташкил этиладиган инфратузилма объектлари лойиҳасини ҳам кўздан кечирган эди.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 13 июнь куни суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммо ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган таклифлар тизимдаги ислоҳотларни яна бир поғона юксалтирди.
Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган беқиёс ўзгаришлар ёшларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. Президентимизнинг олий таълим муассасаларига ажратилган квоталарни кескин ошириш, педагогик йўналишдаги олий ўқув юртларида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш, айрим -соҳаларда малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида кечки таълим олиш шаклини йўлга қўйишга қаратилган ўнга яқин Фармон ва қарорлари соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлаяпти.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018