Ўзбекистон ўз фуқароларининг, улар қаерда бўлишмасин, манфаат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Шу масала Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг хориждаги ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқотининг асосий мазмуни бўлди, десак, муболаға эмас.
Кеча “Invest Finance Bank” акциядорлик тижорат банки ва Осиё тараққиёт банки ўртасида Савдони молиялаштириш дастурини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққан Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Такео Кониши ва бошқалар алоҳида таъкидлаганидек, бу ҳамкорлик янги имкониятларни юзага чиқаришда муҳим аҳамият касб этади.
Тўқимачилик ва енгил саноат тармоқларига инновацион технологияларни изчил татбиқ этиш ҳисобига тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини муттасил равишда кўпайтиришга устувор аҳамият қаратилаяпти. Бундан кўзланган асосий мақсад заминимизда етиштирилган пахта хом ашёсини ўзимизда тўлиқ қайта ишлашга эришишдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев бундан 20 йил муқаддам Жиззах вилояти ҳокими бўлиб ишлаган кезлари Зомин туманидаги “Ўриклисой” дарасининг сўлим дам олиш ҳудудида Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинарини ўтказиш ташаббускори бўлган эдилар. Тўққиз йиллик танаффусдан сўнг ушбу анжуман яна қайта ўз ишини бошлади.
Буюк давлат арбоби, ўз ҳаётини мустақил давлатимиз қурилиши ва шаклланишига, унинг жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлашга бағишлаган, юртимиз ва халқаро майдонда катта обрў қозонган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа томонидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентини яқиндан билган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқароларидан Ислом Каримовнинг ҳаёти ҳамда фаолияти билан боғлиқ хотиралари акс этган ёзма, фото ва видеоматериалларни қабул қилиш давом этмоқда.
Пойтахтимизда “Ўзбекистонда мустақиллик даври маънавияти ривожида “Жаҳон адабиёти” журналининг тутган ўрни ва аҳамияти” мавзуида анжуман ташкил этилди. Мазкур нашрнинг 20 йиллиги муносабати билан уюштирилган халқаро илмий-амалий конференцияда мамлакатимиздаги давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, ёзувчи ҳамда шоирлар, адабиётшунослар, таржимонлар, ёш ижодкорлар қатнашди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018