Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 27 Март 2017
Урганч туманининг Чоткўпир қишлоғида тадбиркор Бобожон Бобоев ташаббуси билан наслли қуён етиштиришга ихтисослаштирилган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Хоразм қуён савдо” агрофирмаси ташкил этилди.
Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳит яратилиб, чет эллик сармоядорлар ҳуқуқларининг қонуний кафолати мустаҳкамлангани, уларга қўшимча имтиёзлар берилаётгани ишбилармон доиралар фаолиятини рағбатлантирувчи омил бўлмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 25 март куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Польша Президенти Анжей Дуда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 22-23 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.
Самарқанд шаҳрида ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди. Унда уч юздан зиёд маҳаллий корхоналар билан бирга, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан келган ишлаб чиқарувчилар ҳам ўзларининг минг турдан ортиқ товарлари ва хизматларини намойиш қилди.
Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабида мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий фирма ва компаниялар вакиллари ўртасида XIII шахмат турнири бўлиб ўтди.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида АКТ соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.
Юртимизда янгиланиш, яшариш байрами Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Тошкент шаҳрининг қиёфаси ҳам тобора кўркамлашиб бормоқда. Чунки узоқни ўйлаб тузилган пухта режа асосида муҳташам иншоотлар, замонавий тураржойлар, равон йўллар ҳамда кўприклар барпо этилиб, фойдаланишга топширилаяпти. Хусусан, 25 март куни пойтахтимизда бир қатор ана шундай ижтимоий соҳа объектлари ишга туширилди.