Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 14 Март 2017
Ўзбекистон Республикаси ва Бельгия Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Бельгияликлар Қироли Филипп Президентимиз Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган.
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирларини табрикладилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон — Эрон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Унда Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур раҳбарлигидаги делегация иштирок этди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги ишбилармонлик ассоциацияси (CERBA) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ижро этишга доир ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Фарғона туманидаги “Шуҳрат” хусусий корхонаси саккиз турдаги нон ва 15 хилдаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.
Қиш бўйи мудраб ётган она-заминни кўклам насими уйғотиб юборди. Офтобнинг ҳаётбахш нуридан ер етилиб, қир-адирларга зумрад гилам тўшаяпти. Баҳор элчилари бўлмиш бойчечаклар эса унга ажиб тасвирлар битиб, бутун борлиқ қайта ороланмоқда. Демак, Наврўз яқин...
муаммолар ечимида қўл келмоқда
Мамлакатимизда тобора жадал тус олиб, мазмун ва моҳиятига кўра кенг қамров касб этиб бораётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳар бир юртдошимизнинг ўз турмушидан рози бўлиб яшаши учун кўмаклашишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Қуролли Кучларимиз сафида ўз бурчини ўтаб қайтган йигитлар армия билан боғлиқ ёрқин хотиралари ҳақида сўз юритганда, ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросимини ҳаётларидаги энг унутилмас воқеалардан бири сифатида эътироф этишади. Бундай тадбирларда бевосита қатнашиб, икки ҳисса қўпроқ таассурот олган ота-оналарнинг эса қувончдан кўзлари севинч ёшларига тўлиши табиий. Ахир фарзанд тарбиялаб, унинг эл-юртга нафи тегадиган инсон бўлиб улғайганини кўришдан ортиқроқ бахт борми дунёда?!
Ўзбекистонда ахборот оқими ҳеч қачон бугунги кундагидек тезкор ва шиддатли тус олмаган. Мамлакатимизда нафақат ҳар куни, балки ҳар соатда ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётган улкан ўзгаришлар рўй бераётгани медиа-маконга ана шундай қайноқ руҳ бахш этаяпти.