Инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ижроси устидан парламент ва депутатлик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида халқ вакиллари Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани аҳолиси билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги ютуқ ҳамда муаммолар билан яқиндан танишди, ижро ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини ўрганди.
Мамлакатимизда Халқаро хотин-қизлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланди. Жамият тараққиёти, Ватанимиз равнақи йўлида самарали меҳнат қилаётган, барча жабҳада ташаббускорлиги, фидойилиги билан бошқаларга ўрнак бўлаётган оқила, дилбар аёлларга, нуроний онахонларга, лобар қизларимизга чексиз ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мазкур айёмга бағишланган учрашувдаги нутқини барча ўзгача ҳаяжон, катта қизиқиш билан тинглади. Аёл сиймосига беқиёс эҳтиромнинг ёрқин намунаси бўлган ушбу табрикдаги самимият опа-сингилларимизга беҳад мамнуният бахш этди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018