Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Мудофаа вазирлиги ўртасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда ёш ҳарбий хизматчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида айрим ҳудудларда жиноятларни сезиларли камайтиришга эришилмагани, баъзи жиноят турлари ошгани каби камчиликларни кескин танқид қилди.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жиноятчиликнинг олдини олишда энг муҳим омиллардан бири бўлган ишсизликни бартараф этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу муаммони бартараф этмай туриб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кўзланган натижаларга эришиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинган яна бир долзарб масала – бу йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслигидир. Масалан, ўтган 10 ойда содир этилган 8 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 минг 31 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 7 минг 622 нафари тан жароҳати олган. Бу ҳодисаларнинг асосий сабаби фуқароларимизда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, автотранспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиши учун хавфсизлик чораларини кўришда жиддий муаммолар мавжудлигидадир.
Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Кўктерак” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирига юзига ниқоб кийган номаълум шахс бостириб киради.
Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани ИИБ навбатчилик қисмига “Қўрғонча” қўрғони Тинчлик кўчасидан “ВАЗ-21063” русумли автомашина олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушади.
Хоразм вилоятининг Хива туманидаги меҳмонхоналарнинг бирида яшовчи мижоз ҳамёнидан 2,5 минг АҚШ доллари ва 5 минг Россия рубли йўқолгани ҳақида мурожаат қилади.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018