2016 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси -Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Пойтахтимизда ўз ишини бошлаган Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизациялаш борасидаги тизимли ислоҳотларни давом эттириш, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликларини муҳофаза қилишнинг кафолатларини кучайтириш, эртамиз эгалари бўлмиш ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш, улар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган масалалар кўриб чиқилмоқда. Мухбиримиз ушбу масалаларнинг аҳамияти хусусида сенаторларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди.
Аввал хабар қилинганидек, хорижий мамлакатлар жамоатчилиги вакиллари Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан халқимизни самимий табриклаб, ўтган давр мобайнида юртимизда эришилган муваффақиятлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Жумладан, Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари ходимларининг қуйидаги қутловлари ҳам шу ҳақда.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018