Халқимиз байрам шукуҳи билан яшамоқда, меҳнат жамоаларида истиқлол йилларида эришилган муваффақият ва ютуқларимиз ҳақида сўз юритилаяпти. Спортчиларимиз ўз медаллари, бунёдкорларимиз янги иншоотлар, деҳқону миришкорларимиз баракали ҳосили билан юртимиз тўйига муносиб туҳфа ҳозирлашаётир.
Мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришлар, қабул қилинаётган ҳаётий дастурлар туфайли янги-янги тармоқларга асос солинмоқда. Хусусан, озиқ-овқат саноати истиқлол йилларида шаклланиб, юқори технологияли жабҳалардан бирига айланди. Натижада аҳолига сифатли истеъмол товарлари етказиб бериш ҳажми йил сайин ошиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга эришилмоқда.
Пойтахтимиздаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси корхона ҳамда ташкилотлари ходимларидан тузилган ҳаваскор футбол жамоалари ўртасида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида Мустақиллик кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018