Парламент — бу жамият ҳаётини ойнадек яққол акс эттирадиган кўзгу. Бинобарин, жамиятда қандай интилиш, фикр ва қарашлар мавжуд бўлса, улар парламентдаги муҳокама ва мунозараларда ўз ифодасини топиши керак. Ана шунда парламент халқнинг хоҳиш-иродаси, эзгу мақсадларини мужассам эта олади. Шундан кейин одамлар бундай қонунчилик ҳокимиятига ишонади.
Ислом КАРИМОВ
Нурота туманида минг гектардан зиёд майдонда ташкил этилган интенсив боғлар кутилганидан анча мўл ҳосил берди.
Шундан келиб чиқиб, ушбу ёз неъматларини сархил сақлаш ҳамда қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Нурота олтин боғлари” масъулияти чекланган жамиятига асос солинди.
— Лойиҳа ижросига 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди, — дейди ушбу МЧЖ иш юритувчиси Улуғбек Холиқулов. — Технологияларимиз бир кеча-кундузда 400 тонна ўрик, олма, шафтоли ҳамда олхўрини қайта ишлаш қувватига эга. Ҳадемай, улар тўлиқ ишга туширилгач, замин неъматларини йил давомида юртимиз ҳамда хорижликлар дастурхонига тортиқ эта бошлаймиз. Қолаверса, қиш мавсумида меваларни сифатли сақлаш мақсадида замонавий совиткичли омборхонани фойдаланишга топшириш ҳам режалаштирилган.
Эътиборлиси, янги лойиҳа туфайли 40 та иш ўрни яратилди.
Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Бухорода “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ўзбек миллий кино санъати кунлари” фестивали ўтказилди. Тадбир Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018
12.03.2018